АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчи фуқароларга нисбатан карантин чоралари кучайтирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчи...

'Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчи фуқароларга нисбатан карантин чоралари  кучайтирилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистондан Кореяга кириб келувчи фуқароларга нисбатан карантин чоралари  кучайтирилмоқда. 

- тана ҳарорати 37,3 даража этиб белгиланди (аввал 37,5 эди);

- касаллик аломатлари бор шахснинг ҳамроҳи ҳам аэропортдаги махсус карантин ҳудудида тиббий кўрикдан ўтади;

- касаллик аломатлари йўқ шахслар вақтинчалик карантинни ўташ жойида тиббий кўрикдан ўтади;

- текширув мусбат натижага эга бўлса, касалхона ёки даволаш муассасасига жўнатилади;

- текширув манфий натижага эга бўлса, қисқа муддатли визага эга фуқаролар махсус карантин ҳудудига, узоқ муддатли визага эга фуқаролар (турар жойининг карантин шароитига мувофиқлиги текширилгандан сўнг) карантинни ўташ учун турар жойларига жўнатилади.

 

    Бошқа янгиликлар