1

Тошкентда россиялик кинорежиссёр Артём Михалковнинг "Мистер нокаут" фильми суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 16.10.2020, 12:59
Тошкентда россиялик кинорежиссёр Артём Михалковнинг "Мистер нокаут" фильми суратга олинмоқда

Тошкентда Михалковнинг "Мистер нокаут" фильмини суратга олиш ишлари бошланди. Фильмда бош роллардан бирини Сергей Безруков ижро этади.

Россиялик режиссёр Артём Михалков “Мистер нокаут” номли  спорт драмасини суратга олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олимпия чемпиони Валерий Попенченко ҳақидаги фильмнинг бош ролини Виктор Хориняк, унинг мураббийи Григорий Кусикянцнинг ролини Сергей Безруков ижро этади.

Фильм Тошкент, Чирчиқ, Янгиобод ва Чорбоғда суратга олинади. Ҳозирда фильмда иштирок этадиган ўзбек актёрларининг кастинги давом этмоқда.

Артём Михалков фильмни суратга олиш ишлари айнан бизнинг мамлакатимизда бўлиб ўтаётганидан беҳад мамнун эканлигини таъкидлади. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги "Мистер нокаут" фильмини суратга олиш ишларига яқиндан ёрдам бермоқда. Шу муносабат билан Артём Михалков "Ўзбеккино"га ташриф буюрди. Раҳбарият билан учрашув чоғида  "Мистер нокаут" киноасарини яратишга доир ҳамда кейинги ҳамкорликдаги лойиҳалар тўғрисида фикрлар алмашилди.

“Ҳар галги хизмат сафарим давомида мен ўзбек кино соҳасининг ривожланиш жараёнларини диққат билан кузатдим. Бу йил бир гуруҳ иқтидорли ёшлар Бутунроссия кинематография давлат институти (ВГИК)да ўқишга отланишгани қувонарли ҳол, чунки ҳар доим етук мутахассислар керак ва бу ҳар қандай кино ижодкорлари учун биринчи рақамли масаладир. 

Биз профессионалларга ишонишмиз ва пировардида профессионал ёшларни тарбиялашимиз керак. "Ўзбеккино" га навбатдаги ташрифим давомида мен “Ёшлар студияси”, “Кино музейи” билан танишдим. Мен "Ўзбекфильм" киностудияси янги биносининг қурилиши жараёнларини илк босқичларида ҳам ва ҳозир ҳам кўрдим. Қисқа вақт мобайнида асосий бино қад ростлабди. Шундан кўриниб турибдики, ўзбек киносини ривожлантиришга доир жуда кўп самарали ишлар қилинмоқда. Давлат ва хусусан "Ўзбеккино" томонидан бугунги ўзбек кинематографиясининг тараққий этишига катта эътибор қаратилмоқда.

"Мистер нокаут" фильми таниқли совет боксчиси, 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Европа чемпиони, СССРнинг олти карра чемпиони ва Олимпия ўйинларининг энг техник боксчисига бериладиган “Вал Баркер кубоги”нинг ягона соҳиби Валерий Попенченконинг тақдири ҳақидаги биографик драмадир. 

Бўлғуси Олимпия чемпионининг ёшлик даври урушдан кейинги йилларда Тошкентдаги Суворов билим юртида ўтади. Машҳур спортчининг таржимаи ҳолидаги айнан шу тафсилот фильмни Ўзбекистонда суратга олиниши учун муҳим омил бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1