Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Ж. ва Б.К.лар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.О.га умумий вазни 266,48 грамм бўлган уч дона “Плат” деб номланган металлни фирибгарлик йўли билан ўтказиш мақсадида, ушбу металл қимматбаҳо эканлигига ишонтириб, ҳар бир граммини 900 минг сўмдан ҳисоблаб, 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан, 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар. Экспертиза хулосасига кўра, қонунбузарлардан олинган уч дона қизғиш рангли қуйма металл бўлаклари таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж. ва Б.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168˗моддаси 4˗қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. |
17.10.2020 18:20