2020 йил 15 октябр куни Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти ташкил этилганининг икки йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти 2018 йилда Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1007-сонли Қарори билан фаолият олиб боради.
Институтнинг барча таълим дастурлари Корея Республикасининг илғор мутахассислар билан ҳамкорликда замонавий фан ва технологиялар ютуқлари инобатга олинган ҳолда тайёрланган. Олий таълим муассасасида назарий билимлар чуқур ўргатилиши билан бир қаторда талабаларнинг амалий кўникмалари ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Бундан ташқари, талабаларда танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилияти ҳам белгиланган тартиб-таомилларга мос ҳолда мустаҳкамланади.
Институтда қуйидаги йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш амалга оширилади:
- Архитектура ва шаҳарсозлик;
- Қурилиш;
- Муқобил энергия;
- Бизнесни бошқариш;
- Туризм;
- Халқаро иқтисодий муносабатлар;
- Халқаро маркетинг;
- Бошланғич таълим;
- Мактабгача таълим;
- Корейс филологияси;
- Чирой эстетикаси;
- Либослар дизайни;
- Бухгалтерия;
- Банк иши;
- Молия;
- Инглиз тили таълими;
- Лифт муҳандислиги;
- Ахборот тизимлар муҳандислиги.
Институт ташкил этилганлигининг 2 йиллиги муносабати билан маросимда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти ва профессорлари, ва талабалар иштирок этдилар. Тадбирда эришилган ютуқлар, натижала ҳамда келгусида амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, Институтнинг бошқарув ва таълим сифати жараёнини халқаро эътироф этилган ISO – 9001:2015 мувофиқлиги бўйича республикада илк эътироф этилган олий таълим хизматини кўрсатувчи хусусий таълим ташкилоти бўлиб, мазкур сертификат Институтнинг бошқарув таълим жараёни халқаро стандартларга мослигини ифода этади. ISO 9001-2015 стандарти талабалар эҳтиёжини максимал даражада қондиришга, кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифатини кетма-кетликда ташкил этилаётган жараёнлар ва хатарларни бошқариш ҳисобидан ўсишига имкон беради.

Тадбир Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институтининг бош ўқув биносида ташкил этилди ҳамда мазкур тадбирда институт раҳбарияти ва ҳамкорлари ўз тилакларини изҳор қилишди.
Таъкидлаш ўринлики, мазкур ўқув биноси барча замонавий талаблар ва архитектура ечимлари инобатга олинган ҳолда барпо қилинган. Институтнинг барча аудиториялари зарурий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, таълим жараёнида замонавий педагогика технологиялари қўлланилади.
Институт қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй.






