Андижон вилоятида 18 октябрь куни соат 15:00 да 40 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Nexia” автомашинасида Балиқчи тумани Афсона МФЙ ҳудудидан келаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган 53 ёшли А.Ў.,нинг бошқарувидаги “Nexia” автомашина билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. Видео:
Натижада, “Nexia” автомашина ҳайдовчиси Ф.Х. ва йўловчи 53-ёшли Ж.М., ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккила автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб касалхонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






