Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали маълум қилишича, 2020 йил 19 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 523 (+93) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Фарғона вилоятида 21 нафар, Хоразм вилоятида 9 нафар, Тошкент вилоятида 35 нафар, Тошкент шаҳрида 43 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 60 604 нафар (+203) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2388 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






