2020 йил 20 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 737 (+130) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-20 нафари Наманган вилоятида,
-16 нафари Тошкент шаҳрида,
-15 нафари Қашқадарё вилоятида,
-15 нафари Сирдарё вилоятида,
-12 нафари Самарқанд вилоятида,
-12 нафари Сурхондарё вилоятида,
-11 нафари Жиззах вилоятида,
-10 нафари Андижон вилоятида,
-7 нафари Хоразм вилоятида,
- 7 нафари Фарғона вилоятида,
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 60 717 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 487 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






