АсосийЖАМИЯТ

Сал аввал Зангиотада бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкент вилоятидаги учта хонадонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди дея, хабар бермоқда...

'Сал аввал Зангиотада бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятидаги учта хонадонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди дея, хабар бермоқда ФВВ.

Ҳодиса бугун, 20 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган «Алоқа» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Соат 07:19 да бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган. 

Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган. Соат 08:05 да ёнғин ўраб олинган бўлса, 08:33 да уни тўлиқ бартараф қилишга эришилди. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 кв. м. қисмига зарар етказган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар