Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-615-сон қонунга мувофиқ 21 октябрни дам олиш куни сифатида белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ–615-сонли Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган. Бироқ, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:
1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.






