meningfikrim.uz жамоавий мурожаатлар порталига Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция жойлаштирилди.
"Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат беришни таклиф қиламиз", - дейилади таклифда.
Таклиф инобатга олиниши учун тўплаши шарт бўлган овозлар сони 10000 тани ташкил этиши керак. 2020 йил 20 октябрь соат 11-00 ҳолатига кўра, 1032 киши таклифни ёқлаб овоз берган, 747 та қарши овоз берилган.

Бироқ, келтирилган муносабатларнинг аксарияти қарши фикр билдирган. Айримлар эса ушбу тўпланаётган овозларнинг ҳаққонийлигига шубҳа борлигини ҳам маълум қилган.








