1

Ирландия аҳолисига коронавирус туфайли ўз уйларидан 5 километрдан ортиқ узоқлашиш тақиқланди

ДУНЁ 21.10.2020, 01:51
Теглар: коронавирус, Ирландия
Ирландия аҳолисига коронавирус туфайли ўз уйларидан 5 километрдан ортиқ узоқлашиш тақиқланди

Ирландия ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли янги қатъий чеклов чораларини жорий қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

The Irish Times нашрининг ёзишича, олти ҳафта давомида — 21 октябрдан 1 декабргача Ирландия аҳолисига ўз уйларидан 5 километр радиусда қолиш мажбурияти юкланди. Фуқаролар ишга ёки касалхонага бориши керак бўлсагина узоқроқ масофага чиқиши мумкин. Қолган ҳолатларда жарима кўзда тутилган.

Ёлғиз яшайдиган ёки фарзандларини ёлғиз катта қилаётган одамларга бошқа оилалар билан бирлашишга рухсат берилади. Бундан ташқари, барча фуқароларга бошқа уй хўжаликлари вакиллари билан учрашиш мумкин, аммо фақат очиқ ҳавода.

Барлар, ресторанлар ва кафелар фақат олиб кетиш учун таом ва ичимликларни сотади. Кўпчилик дўконлар ёпилади, фақат энг зарур маҳсулотлар билан савдо қиладиганлари ишлашда давом этади. Тўйлар ва дафн маросимларида қатнашадиган одамлар сони чекланади.

Шу билан бирга, Ирландияда мактаблар, болалар боғчалари, қурилиш ва ишлаб чиқариш компаниялари ўз ишини давом эттиради.

14 октябрдан бошлаб Ирландияда ҳар куни COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда, бу 10 апрелдаги авж нуқта (бир кеча-кундузда 1515 та ҳолат)га яқиндир.

Прогнозларга кўра, олти ҳафталик локдаундан кейин Ирландияда декабрь ўрталарига келиб, янги ҳолатлар сони кунига 50-100 тагача камаяди, карантин чораларисиз эса суткасига 1000 та ҳолат даражасида қолади.

Ирландияда жами 51 минг кишида вирус аниқланган, улардан 1852 нафари вафот этган, 23 мингдан зиёд киши соғайган.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1