Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шундан келиб чиқиб "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йилнинг 1 ноябрь санасидан қуйидаги автобус йўналишлари мақбуллштирилади:
8Т, 18, 21, 44, 73, 74, 77, 80, 103, 106, 109, 120.

















