АсосийЖАМИЯТ

Халқ таълими вазирлигидан тил байрамига махсус челленж (видео)

Халқ таълими вазирлиги бугунги байрамда "Тил – зафар калити!", деб номланган челленжни бош...

'Халқ таълими вазирлигидан тил байрамига махсус челленж (видео)'ning rasmi

Халқ таълими вазирлиги бугунги байрамда "Тил – зафар калити!", деб номланган челленжни бошлаб беришди.

Вазирлигимиздаги турли миллат вакилларининг ўзбек тилини билиши, уларнинг иш фаолиятида муваффақиятга эришишига фақат ёрдам беради, деб ёзмоқда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

"Ўзбек тили байрамида улар #Til_zafar_kaliti деб номланган ташаббус (челленж)ни бошлаб беришди. Яъни бу ташаббус орқали улар Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билиш ҳаётда зафарга эришишга қандай ёрдам берганини алоҳида видеолавҳаларда ўз сўзлари билан айтиб берадилар. 

Келинг, Сиз ҳам ўз ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб, ўзбек тилини ўрганиш ҳаётингизда қанчалик фойдаси текканини сўзлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатишга ёрдам беринг!

Бу эса ёш авлоднинг ўзбек тилини ўрганишга қизиқишининг янада ортишига ёрдам беради" деб ёзади вазир. 

    Бошқа янгиликлар