АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони эълон қилинди

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафа...

'Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони эълон қилинди'ning rasmi

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг сонини эълон қилди. Бу ҳақда сайтимизга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Матбуот хизмати раҳбари Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА хабар қилди...

2020 йил 1 октябрь ҳолати бўйича Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 785 минг 520 нафарни ташкил қилмоқда. 

Ҳудудлар кесимида ҳисобланганда уларнинг энг кўп:

  • 13,1 фоиз Тошкент шаҳрига, 
  • 12,4 фоиз Навоий вилоятига тўғри келади. 

Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9 фоиздан 10 фоизгача бўлган қийматни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 минг 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 минг 121 сўмни ташкил этмоқда. 1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 млн 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.

Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ жумладан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 

  • 1140 “Ишонч телефони”, 
  • www.pfru.uz расмий веб-сайти, 
  • t.me/PensionFundRUz расмий телеграм канали, 
  • pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтаси,
  • Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, пенсия тайинланиши ва тўланиши юзасидан дуч келаётган муаммоларингиз юзасидан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 10:00 дан 12:00 гача “Даракчи” газетаси таҳририятининг (+99895) 194-64-16 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатларингизни саҳифа муаллифи Садоқат Аллаберганованинг шахсан ўзи қабул қилади. Қолаверса, мурожаатларингизни шу рақамдаги телеграм манзилига ҳам юборишингиз мумкин. 

Унутманг сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида.

    Бошқа янгиликлар