Яқин кунларда Россиядан 8,5 минг фуқаро поездларда олиб келинади. Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги маълумот берди.
Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Волжский – Тошкент йўналишида поездлар сони тўққизтага етказилиб, жорий йил октябрь охири ва ноябрь бошида 8,5 мингга яқин ўзбекистонликни олиб келиш режалаштирилмоқда.






