АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, 1991 йилдан буён “Халқ сўзи” газетас...

'Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, 1991 йилдан буён “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритиб келган устоз ижодкор Икром Ўтбосаров 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда xs.uz сайтида таъзиянома эълон қилинди.

Икром Ўтбосаров 1948 йил 27 мартда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилди.

ТошДУ(ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган.

У ўз меҳнат фаолиятини 1970 йилда “Ленин учқуни”(ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасида бошлаган.

1991 йилдан буён “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритиб келаётган эди.

Устоз журналист кўплаб публицистик мақолалар, очерклар билан биргаликда “Чўққиларга элтувчи йўллар” ва “Ватанда сафар қил...” китоблари муаллифи ҳамдир.

У Ўзбекистон Респбуликасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони, “Шуҳрат” медали, “Мустақилликнинг 1 йиллиги”, “Мустақилликнинг 25 йиллиги”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари соҳиби, “Йилнинг энг яхши журналисти” танлови ғолиби, “Олтин қалам” халқаро танлови совриндори бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар