Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати Ислом Тайрбаев вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, «Истиқлол жавоҳири» масъулияти чекланган жамияти раиси Исломжон Тайрбаев 44 ёшда эди
У 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1995 йили Наманган саноат технология институти ҳузуридаги тадбиркорлик ва бизнес курсини тамомлаган.
2008 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги «Истиқлол жавоҳири» масъулияти чекланган жамияти раиси лавозимида ишлаб келаётган.
Исломжон Тaйрбаев 2020 йил 21 октябрь куни бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлиги айтилади, ҳокимлик хабарида.






