Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашига сайланган депутат Турсунбой Мадаминов «Андижонлик» маҳалласидаги 2-оилавий поликлиника фаолияти билан танишиб, 11 минг аҳолига хизмат кўрсатаётган муассасада «Тез ёрдам» машинаси етишмаётгани бўйича туман ҳокимига депутатлик сўрови юборган. Бу ҳақда партиянинг Андижон вилоят кенгаши Ахборот хизмати маълум қилди.
Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ушбу сўров бўйича депутат ҳамроҳлигида поликлиникада бўлиб, вазиятни ўрганди. Тезкор тиббий хизмат ишини самарали ташкил этиш мақсадида поликлиникага битта “Тез ёрдам” машинаси ажратди ва шифокорлар гуруҳи тайинланди.







