АсосийЖАМИЯТ

Озодбек Назарбековга яна бир ўринбосар тайинланди

Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг маданият муассасалар...

'Озодбек Назарбековга яна бир ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

Олимжон Намозович Мирзаев 1981 йил 27 сентябрда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган.
 

2001 йил Тошкент электротехника алоқа институтини, 2003 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: телекоммуникация технологиялари, рақамли техника ва бошқарув тизимлари мутахассиси.

2017 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 

    Бошқа янгиликлар