1

Ижодкор ёшлар томонидан "Қовун пишганда" дебют фильми суратга олинди

МАДАНИЯТ 23.10.2020, 13:25
Ижодкор ёшлар томонидан "Қовун пишганда" дебют фильми суратга олинди

Ижодкор ёшларнинг фильмлари старт олди. Бу Ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси”нинг Киноальманах — “Дебют” бўйича саралаб олинган лойиҳалардан “Қовун пишганда” фильми суратга олинди.

Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида, хонадонда ва қовун даласида бўлиб ўтди. 

“Қовун пишганда” фильми ҳар йилги куз фаслида қовун пишганида ўз таваллуд кунини нишонлайдиган, шаҳарлик болаларини интизор кутадиган онаизор ҳақида ҳикоя қилади.  

Постановкачи режиссёрлар Жамшид Нарзиқулов, Адҳамжон Абдураҳмонов, сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, оператор Самижон Суннатиллаев, иккинчи режиссёр Маҳмуд Гусейнов, картина директори Илҳом Абдусаломов.  

Фильмда Исамат Эргашев, Карим Мирходиев, Эгамберди Раҳимов каби маҳоратли актёрлар ўзига хос ролларни ижро этишган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1