АсосийЖАМИЯТ

Пойтахнинг Фарғона йўли кўчасидаги таъмирлаш ишлари сабабли йўлнинг яна бир қисми 2 кунга ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги транспортда ҳаракатланувчи пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари диққатига...

'Пойтахнинг Фарғона йўли кўчасидаги таъмирлаш ишлари сабабли йўлнинг яна бир қисми 2 кунга ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги транспортда ҳаракатланувчи пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари диққатига муҳим хабарни эълон қилди.

Маълум бўлишича, Фарғона йўли кўчасидаги йўл таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида ушбу кўчанинг А.Фитрат кўчасидан (Гуруч (Рисовый) бозори) Қўйлиқ-ота кўчасигача (Compass КСМ яқинида) бўлган қисми 23 октябрь соат 00:00 дан ҳаракатланиш учун икки кунга ёпилмоқда. Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг бир томонида амалга оширилиши айтилмоқда.  

"Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар