АсосийЖАМИЯТ

Бош вазир ўринбосари пойтахтда қурилаётган велойўлакчаларни велосипедда кўздан кечирди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси...

'Бош вазир ўринбосари пойтахтда қурилаётган велойўлакчаларни  велосипедда кўздан кечирди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчалар ҳамда аҳолининг оммавий спорт турлари билан шуғулланиши йўлида амалга оширилаётган ишларни яқиндан кўздан кечирди. 

Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кун давомида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Миробод ҳамда Сергели туманлари бўйлаб ўрганиш ишларини олиб борди. Велойўлакчалар, спорт майдонлари, спорт мактаблари, янги барпо этилаётган кўприк атрофи, туманда бунёд этилаётган янги уйлар атрофидаги ҳудудлар шулар жумласидандир. 

Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларнинг велойўлакчалардан фойдаланиш ва хавфсиз ҳаракатланиши учун яратилаётган шароитлар билан танишиб чиқишди. Жойларда бу йўналишда мавжуд камчиликларни ўрганиб, уларни тезкор бартараф этишга оид чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олишди. 

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Шаҳрисабз кўчасидаги велойўлакча яқин 10 кун ичида эксплуатацияга топширилади. Таъкидлаш жоизки, бу йўлакчаларда кўзи ожиз кишилар хавфсиз ҳаракатланиши учун алоҳида жой ажратилган.

 “Бу йўлларни ўзимиз шахсан ҳаракатланиб синаб кўрмасак, оммавий спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини  тарғиб қилишга доир ишлар жадал кетмайди”, - деди Бош вазир ўринбосари. 

Шу ўринда Бош вазир ўринбосари пойтахт аҳолисига мурожаат қилиб, пойтахтдаги барча автомобиль эгаларидан тегишли тартибга тўлиқ риоя этишларини, ўз машиналарини пиёдалар ёки велосипедчилар ҳаракатланувчи йўлакларда қолдирмасликларини сўради. 

    Бошқа янгиликлар