2020 йил 23 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 (+91) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 80 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Андижон вилоятида 11 нафар,
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 24 нафар,
- Самарқанд вилоятида 12 нафар,
- Сирдарё вилоятида 11 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 36 нафар,
- Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 61 957 нафар (+223) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






