АсосийDunyo
09.01.2016 15:24
7665

Дунё бойлари бир ҳафтада 200 миллиард доллардан айрилди

2016 йилнинг илк биржа ҳафталигида дунёнинг 400 нафар бойлари қарийб 194 миллиард доллар йўқотди.

Бу Хитойда нефть нархи тушгани сабабли рўй берди. Энг катта йўқотиш Amazon интернет-магазини асосчиси Жеф Безосда бўлди, унинг бойлиги 5,9 миллиарда долларга камайди, дея хабар беради Bloomberg.

Ушбу ҳафта Америка фонди учун 2011 йилдан бери бундай ёмон бўлмаганди. 47 нафар миллиардер бир ва ундан кўп миллиард доллар йўқотди. Умумий йўқотишлар 2015 йилнинг илк ҳафтасидан етти марта кўп.

Дунёнинг энг бой одами, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 4,5 миллиард доллар йўқотди. Zara тармоғи асосчиларидан бири испаниялик Амансио Ортега 3,4 миллиард йўқотди, ва энди унинг бойлиги 69,5 миллиард долларни ташкил қилади.

Фонд бозоридаги бундай нохуш ҳолатга қарамай Bloomberg рўйҳатидаги 11 нафар миллиардер ўз пулларини кўпайтирган.

Маълумотларга кўра, Bloomberg рўйҳатига кирган 400 нафар миллиардернинг умумий бойлиги 3,7 триллион долларга тенг, бу эса Германия ЯИМ билан баробар.

    Бошқа янгиликлар