АсосийЖАМИЯТ

Фарғона ҳокими "Журналистлар уйи"нинг биринчи ғиштини қўйди

Бугун, 24 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Миндонобод мавзесидаги янги...

'Фарғона ҳокими "Журналистлар уйи"нинг биринчи ғиштини қўйди'ning rasmi

Бугун, 24 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Миндонобод мавзесидаги янги қурилаётган йўлдош шаҳарчада “Журналистлар уйи”нинг биринчи ғиштини тантанали суратда қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот берилишича, вилоятда 60 га яқин ОАВлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 247 нафар журналист аҳолига ахборот етказиб беряпти. Аммо журналистлар орасида уй-жойга муҳтожлар ҳам оз эмас. Шу боис бир гуруҳ уй-жойга муҳтож журналистлар Миндонобод мавзесидаги шаҳарчага боришди ва қурилаётган бинолар, уларга ажратилиши мумкин бўлган уйлар билан танишишди.

Миндонободда 20 та кўп қаватли бинолар бирин-кетин қад росламоқда. Бир ҳафта ичида 480 ўринли мактаб фойдаланишга топширилади. Болалар боғчаси, кичик бозор, маҳалла гузари, савдо расталари учун жойлар ажратилган ҳамда қурилиши тез кунларда бошланади.
 

    Бошқа янгиликлар