АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ЙТҲга учраган Nissan бўлакларга бўлиниб кетди

Ижтимоий тармоқларда ЙТҲ сабабли бўлакларга бўлиниб кетган автомашинанинг суратлари тарқал...

'Тошкентда ЙТҲга учраган Nissan бўлакларга бўлиниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ЙТҲ сабабли бўлакларга бўлиниб кетган автомашинанинг суратлари тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнин маълум қилишича ҳодиса 23 октябрь куни тахминан соат 05:00 да пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида юз берган.

Ушбу автомашина украиналик фуқарога тегишли бўлгани айтилмоқда. 30 ёшли Артур Г. Nissan’ни ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон устунга бориб урилган. Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 28 ёшли йўловчи Кристина К. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Айни пайтда мазкур ЙТҲга оид тафсилотлар ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар