АсосийЖАМИЯТ

Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари халқаро Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилди

Давлат экология қўмитасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган Тўдакўл ва Қуйимозор сув омбо...

'Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари халқаро Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилди'ning rasmi

Давлат экология қўмитасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари халқаро Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилди.

Шу муносабат билан онлайн анжуман ташкил этилди.

Рамсар конвенцияси котибиятининг Осиё ва Океания бўйича бош маслаҳатчиси Рэйко Иидзука, Марказий Осиё бўйича Рамсар минтақавий ташаббусларини мувофиқлаштирувчи қўмитаси раиси профессор Эльдар Рустамов мамлакатимизнинг мазкур халқаро конвенция борасидаги ишларига юқори баҳо берди.

photo_2020-10-25_17-20-45.jpg


Рамсар конвенцияси талабларидан келиб чиққан ҳолда сувли-ботқоқли ҳудудларни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва уни изчил амалга ошириш, сув ҳавзаларидан хўжалик фаолиятида фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш нормаларига қатъий риоя этиш, экологик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоконференция давомида Давлат экология қўмитасига Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг халқаро Рамсар конвенциясининг рўйхатига киритилганлиги тўғрисида расмий сертификат тақдим этилди.

Мамлакатимиз халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги халқаро конвенцияга 2001 йилда аъзо бўлган эди. Шунингдек, Денгизкўл ҳамда Айдар-Арнасой кўллари тизими ҳам Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

    Бошқа янгиликлар