Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани Жом қишлоғи. А-378 магистрал йўлининг шундоққина юзида “Доктор кобра” туризм маскани жойлашган. Кичик ҳайвонот боғи кўринишида фаолият юритадиган ушбу масканда турли ҳайвонлар ва қушларнинг 20 дан ортиқ турини учратиш билан бирга ғаройиб илон томошаларини ҳам кўришингиз мумкин.

“Доктор Кобра” номи билан танилган Алишер Ёрматов томонидан ташкил қилинган ҳайвонот боғи қарийб 2 миллиард маблағга бунёд этилган бўлиб, у ерда сиз панжара ортидан чия бўри, эчкиэмар, олмахон, жайра, туяқуш, бургут, укки, лочин ва 30 дан ортиқ заҳарли илонларни томоша қилишингиз мумкин.


Алишер Ёрматовнинг Илонлар шоу дастури “Гиннес рекордлар китоби”га киритилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳудудда овқатланиш, илон заҳри билан даволаш, квадроциклда сайр қилиш каби қўшимча хизмат турлари ташкил этилган.


Самарқанднинг Нуроботига йўлингиз тушса, албатта бу масканга ҳам йўл солинг.
Сардорбек Раҳмонқулов






