Жиззах вилояти Арнасой туманида истиқомат қилувчи Хидирова Оязимхон "Даракчи" газетаси таҳририятининг телеграм манзилига ҳақиқат излаб видеомурожаат йўллади.
“Менинг ўз номимда жами 670 гектар ер майдоним бўлиб, шундан 230 гектари фермер хўжалигиники, 440 гектари эса агро ферманики. Ҳозир қўлимда "Жаҳонгир Агро" МЧЖининг ер майдони ҳужжатлари бор. Бу ҳужжатларнинг барчаси ўзимга тегишли. Аммо ўз еримни тўлалигича қайтариб ололмаяпман. 145 гектар ер майдонимни бузиб, 100 гектар семечкани талон-тарож қилиб юборишди. Ҳозирда 161 гектар ер майдонини қайтариб бериб, қолган қисмини бермасдан сарсон қилишмоқда. Шу қайтариб берилган ерни ҳам яна тортиб олишди. 2018 йилдан бери Арнасой туман прократурасига, ҳокимиятга, ички ишлар вазирлигига, барча мутасаддиларга, сайёр қабул қонун округларига мурожаат билан бордим. Аммо ҳеч қандай натижа ҳам, ўзгариш ҳам йўқ.
Нега курсида ўтирган ер кадастр муовинлари-ю, ҳокимигача яна ўйин ўйнашни бошлашди? Биз оддий фуқаролар қонунга амал қиламиз-у, мансаб курсидагилар унга бепарво бўладилар? Оддий фуқароларга қонун-қонуну, “курсипараст”ларга қонун эмасми? Бизга ўхшаган тадбиркорларни пули ерда писта пучоқ бўлиб қолиб кетганми?”- дейди аёл.
Биз ушбу мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотларларга сўров юбордик. Ўрганиш натижалари ва изоҳни кутиб қоламиз.






