1

Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаевнинг 75 йиллик таваллуд айёми муносабати билан қутлов маросимини ўтказди

МАДАНИЯТ 26.10.2020, 17:19
Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаевнинг 75 йиллик таваллуд айёми муносабати билан қутлов маросимини ўтказди

Маданият вазири О.Назарбеков устоз санъаткорни самимий қутлаб, ўзбек миллий қўшиқчилик санъати ривожига қўшган ҳиссаси ва уни тарғиб қилишдаги хизматларини ёдга олди.  Бу ҳақда вазирликнинг Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Хайрулла Лутфуллаев Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева бошчилигидаги “Баҳор” ансамбли билан 30 йил давомида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида гастроль сафарида бўлиб, ўзбек санъатини тарғиб қилиш, миллий-мумтоз қўшиқчилик йўналишини ривожлантириш, уни янги ижролар билан бойитиш борасида самарали фаолият олиб борган.

“-- Сизнинг бу хизматларингиз давлатимиз томонидан юксак эътироф этилиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти”, “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвонлари билан тақдирланди. Шунингдек, сўнгги йилларда “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишингиз халқ ва давлат олдидаги меҳнатларингизнинг ниҳоятда қадрли эканлигидан далолатдир. Маданият ва санъатимизни ривожлантириш йўлидаги жўшқин ижодий изланишларингиз ҳамиша мана шундай юксак эътирофларга сазовор бўлаверсин!” – деди  вазир. 

 

Хайрулла Лутфуллаевнинг 300 га яқин қўшиқлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фондидан жой олган. Соҳада илмий фаолият билан ҳам шуғулланиб, бир қатор китоблар муаллифи ҳамдир. Ўз йўналишида доцент, профессор унвонларига сазовор бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Миллий қўшиқчилик” кафедрасида талабаларга мумтоз лирик қўшиқчилик йўлларидан сабоқ бериб келмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1