АсосийJamiyat

27 октябрь куни Тошкентнинг бир нечта маҳалла ва кўчаларида газ ўчирилади

'27 октябрь куни Тошкентнинг бир нечта маҳалла ва кўчаларида газ ўчирилади'ning rasmi

«Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали  хабарига кўра, 27 октябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод  тумани Янги Юнусобод ҳамда Чинобод  кўчаларида жойлашган ер ости газ қувурида  таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан  кўрсатилган вақт оралиғида айрим манзилларга  табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:  

— Янги Юнусобод  кўчаси;

— «Отчопар - 1»,  «Отчопар - 2» маҳаллари;  

— Карим Зарипов кўчаси;

— Янги шаҳар кўчаси;

— Обид Зокиров берк кўчаси;

— Муродова  кўчаси;

— Чинобод  3-тор  кўчаси;

— Юнусобод  МФЙ.

Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.  

«Hududgaz Poytaxt» ГТФ  ноқулайликлар учун узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар