1

Сергелида 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 09:10
Теглар: Видео
Сергелида 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилмоқда (видео)

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Чўпонота, КҲАЙ, ТҲАЙ ва Қипчоқ кўчалари ўртасида жойлашган олти қаторли автомагистраль ва учта йўл ўтказгич қурилиши ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2021-йилнинг куз ойларида ўз ниҳоясига етади. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар бермоқда.

Йўлнинг умумий узунлиги: 6 километр, 3 тасма ва 6 йўналишли. Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача етади. Мазкур кўприк Ўзбекистондаги илк ЯХЛИТ БЕТОНдан бунёд этилаётган қурилмадир. Яъни, қурилиш-монтаж ишлари бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда олиб борилмоқда.  

Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.

Лойиҳа тамомлангач, юртдошларимиз Сергелидан шаҳар марказига 20 дақиқада етиб олишлари мумкин бўлади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1