Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларига мамлакатда патентсиз ишлаш ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳозирги вақтда коррупцияга қарши мустақил экспертизадан ўтказилмоқда. Aгар мазкур ҳужжат қабул қилинса, чет эл фуқароларидан Россиядаги йирик халқаро корхоналарда ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш шарт бўлмайди. Йирик халқаро корхоналар рўйхати Ҳукумат билан келишилган ҳолда шакллантирилади. Шу билан бирга, ушбу тоифага кирадиган фуқароларга мамлакатга кириш учун таклифномалар квоталардан ташқарида расмийлаштирилади. |
27.10.2020 21:20