1

Францияда арман ва турк диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди

ДУНЁ 28.10.2020, 23:16
Теглар: Франция
Францияда арман ва турк диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди

Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида арман ва турс диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди.

Арман диаспораси вакиллари бугун эрталаб Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида транспорт воситаларини тўсиб қўйишди. Намойиш пайтида турк диаспора вакиллари билан муштлашув юз берди. Бу ҳақда РИА Новости Dauphiné Libéré газетасига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, намойиш маҳаллий вақт билан соат 07.15 да бошланди. Натижада Ревантен-Вогри коммунаси ҳудудида ҳар икки йўналишда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди. Айни вақтда бу назорат пунктида катта тирбандлик ҳосил бўлди: Лион-Вена йўналишида 5 км ва Марсел-Лион йўналишида 3 км.

Намойиш арман диаспораси томонидан уюштирилди: эрталаб бу ерга ўнлаб машиналар етиб келди, намойишчиларда Арманистон байроқлари бўлган. Диаспора вакиллари Тоғли Қорабоғни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини талаб қилмоқда.

Воқеа жойида турк диаспораси вакиллари ҳам етиб келди, улар ўртасида маштлашув бошланди, бунинг оқибатида 4 киши жароҳат олди.

Можаро иштирокчилари пичоқ қўллади, бир кишига болға билан зарба берилди.

Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келишди ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатилди. Бир киши шифохонага олиб келинди, 3 киши енгил жароҳат олди. Прокуратура қурол қўллаш ҳолати бўйича тергов бошлади.

 
  

Шарҳлар

Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

20.01.2023, 11:24

Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...
Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?

22.12.2022, 11:23

Франция термасининг мундиалдаги иштироки учун бериладиган молиявий рағбатлантириш миқдори ошкор бўлди. Франциянинг "RMC Sport" нашри бунга аниқлик киритган.Францияликлар Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок учун ташкилотчилар томонидан...
Жаҳон чемпионатидаги мағлубиятдан сўнг Францияда тартибсизликлар бошланиб кетди

19.12.2022, 13:12

Франциянинг бир қанча шаҳарларида Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонганидан сўнг, норози мухлислар томонидан тартибсизликлар бошланди, деб хабар берган Le...
Жаҳон чемпионатидаги Франция-Марокаш учрашувидан кейин Европада тартибсизликлар бошланди (видео)

15.12.2022, 12:09

Жаҳон чемпионати яримфиналидан ўрин олган Франция – Марокаш (2:0) ўйини якунланганидан кейин Европа шаҳарларида тартибсизликлар бошланди. Финал ҳуштаги янграгандан сўнг ижтимоий тармоқларда Париж, Ланс, Амстердам...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1