АсосийЖАМИЯТ

Ўзбек миллий академик драма театрига директор тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб та...

'Ўзбек миллий академик драма театрига директор тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

Айни вақтда театрда жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек миллий академик драма театрининг аввалги раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Фатҳулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус хасталигидан вафот этган эди.

    Бошқа янгиликлар