Машинада баланд овозда мусиқа эшитиб кетаётган ҳайдовчига жарима белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда дея ёзмоқда effect.uz
Полковник Эрали Бозоровга кўра, бундай лойиҳа ишлаб чиқишга фуқароларнинг талаблари ҳам сабаб бўлган.
Чунки мактаб, боғчалар атрофида бундай ҳаракатланиш бошқаларга халақит бериши мумкин. Мақсад – ҳайдовчини жаримага тортиш эмас, уларни қонунга итоаткорликка ўргатиш.
Маълум бўлишича, қонун қабул қилингач, аниқ режа ишлаб чиқилади ва катта эҳтимол билан бундай қоидабузарликлар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланади.