АсосийJamiyat

1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати 6 соат чекланади

'1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати 6 соат чекланади'ning rasmi

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 23 октябрдаги 06-01/1365-сонли, чора-тадбирлар режаси ҳамда шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Халқаро хайрия марофони” шиори остида Samarkand Half Marathon (яриммарафон) ўтказилиши муносабати билан шу куни 07:00 дан 13:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

– Регистон кўчасида жойлашган нон бозорчаси олдидан Даҳбед кўчасигача бўлган қисмида;

– Қўшҳовуз кўчасини Чорраҳа кўчаси билан туташмасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган  қисмида;

– Имом Ал Бухорий кўчасини “Сиёб” деҳқон бозори Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган  қисмида;

– ؘМароқанд кўчасини Имом Ал Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган  қисмида;

– Воҳид Абдуллаев кўчасини Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан Ҳазрати Хизр масжидигача бўлган қисмида;

– Ислом Каримов кўчасини Ҳазрати Хизр масжидидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;

– Шоҳи Зинда кўчасини “Сиёб” деҳқон бозоридан Мирзо Улуғбек расадхонасигача бўлган қисмида.

 

    Бошқа янгиликлар