Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган табиий офат натижасида камида 20 бино вайрон бўлди, зилзила оқибатлари Измирда ва қўшни вилоятларида, шунингдек, Юнонистоннинг Самос оролида сезилди, дея ёзмоқда rbc.ru
Зилзиладан сўнг, 4,1 дан 4,8 гача бўлган бир неча марта такрорланган зилзила қайд этилди, деб хабар беради HaberTurk.
Зилзила Измир вилоятидаги уйларни вайрон қилди ва бузди, камида 20 бино вайрон бўлган.
НТВ телеканали хабар беришича, табиий офат ғарбий қирғоқдаги Сеферихисар шаҳрида кичик цунамига сабаб бўлган. Кўчаларни 1 м кўтарилган сув босди.
Зилзила Ойдин, Мугла, Маниса, Денгизли, Чанаккале ва бошқа яқин вилоятларда ҳам сезилди.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, деди Измир губернатори.
Зилзила кучини 7.0 га баҳолаган Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзила маркази Эгей денгизидан 10 км чуқурликда, Измирдан 30 км ва Грециянинг Самос оролидан 14 км узоқликда бўлган. Табиий офат Самосдаги биноларнинг вайрон бўлишига олиб келди ва бунинг оқибатлари Критда сезилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.