1

Нукусда истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари билан Хивага саёҳат қилишди

ЖАМИЯТ 31.10.2020, 17:04
Теглар: Хива, Нукус, ҳарбий хизматчилар
Нукусда истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари билан Хивага саёҳат қилишди

Нукус гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари билан Хива шаҳрида жойлашган ҳамда Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик – Ичан қалъага саёҳат қилишди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш орқали халқимизнинг бой тарихий мероси, бетакрор урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларимизни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларида ҳам ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, уларга яшаб турган ҳудуд тарихи ҳақида кўпроқ маълумот етказиш, маданий ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тарихий обидалари ва масканларига саёҳат уюштирилиб, улар ўртасида ички туризм ривожлантирилишига ҳисса қўшиляпти. 

Қадим тарих ва бугунги руҳ уйғунлашган, маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига чорлаб келаётган тарихий обидалардан бири, шубҳасиз, Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуаси ҳисобланади. 

Умумий майдони 26 гектар бўлган қалъада 54 тарихий архитектура ёдгорлиги жойлашган. Қалъани ўраб турган эни 5-6 метрлик деворнинг узунлиги 2200 метрни ташкил қилади. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуасига 4 дарвоза орқали кирилади. Уларни Ота дарвоза, Боғча дарвоза, Тош дарвоза ва Полвон дарвоза, деб аташади. Бугунги кунда мажмуада 40 мингдан зиёд экспонат сақланмоқда. 

Тарих ва бугун билан юзлашган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари туристик саёҳатдан унутилмас таассуротлар олиб, бу даргоҳларга яна бир бор қайтиб келишни ният қилишди. 

 

 

Шарҳлар

ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

06.02.2023, 10:42

Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди....
⚡️Нукусда икки бола тезпишар лапшадан эмас, кемирувчиларга қарши доридан заҳарланган. Улардан бири вафот этди — Санэпидемхизмат

30.01.2023, 12:29

Сал аввал  Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилардан яна бири халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихановани айблади

01.12.2022, 09:00

Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1