Италияда ўтган бир сутка ичида яна 31 084 кишида коронавирус аниқланди. Бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён ҳозирга қадар қайд этилган суткалик рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар беради «Интерфакс». Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бир сутка давомида 199 киши коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган бўлиб, жами қурбонлар сони 38 321 кишига етган. Corriere della Sera нашрининг ёзишича, шифокорлар инфекциянинг бу каби тезкорлик билан тарқалишидан хавотирда, мамлакатда яна карантин жорий этилиши мумкин. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Италияда коронавирус билан касалланганларнинг жами сони 647 минг кишидан ошган ва ҳозирга қадар уларнинг 283,5 мингдан ортиғи даволанган. |
31.10.2020 19:19