АсосийЖАМИЯТ

Бугун Самарқандда “Samarkand Half Marathon” ярим марафонига старт берилди

Хабарингиз бор, ушбу марафон Республикада алоҳида эҳтиёжли кишилар учун қулай ва инклюзив...

Хабарингиз бор, ушбу марафон Республикада алоҳида эҳтиёжли кишилар учун қулай ва инклюзив муҳит яратишга қаратилган бошқа тадбирлар билан бирга муҳим тадбирга айланиб улгурган. 

Бу йилги хайрия ярим марафони жуда муҳим мавзулардан бири  - аутизм билан касалланган одамлар муаммосига қаратилган. Тадбирда аутизм касалига чалинганлар учун инклюзив муҳит яратиш ва уларнинг мамлакатимиз ижтимоий ва маданий ҳаётига қўшилиши масалалари кўриб чиқилади. 

Ярим марафондан тушган маблағ аутизм билан касалланган болалар учун Ўзбекистондаги мактаб-интернатлардан бирида болалар бадиий студиясини яратишга сафарбар қилинади.

 Югуриш виртуал форматда ҳар бир иштирокчига ихтиёрий масофани босиб ўтиш имконияти билан, шунингдек Шимолий юриш услубида ўтказилади. 12 ёшгача бўлган болалар, болалар югуришида иштирок этишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз марафонда иштирок этишни хоҳловчилар 16-ноябрга қадар қуйидаги веб-сайтида рўйхатдан ўтиши мумкин:  https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1347 

    Бошқа янгиликлар