АсосийDunyo
12.01.2016 14:13
3828

Истанбул марказида портлаш содир бўлди

Туркия пойтахти Истанбул шаҳридаги Султонаҳмад марказий майдонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Медуза” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар мавжуд. Уларнинг сони ҳозирча ошкор этилмаган.

Маълумотларга кўра, марказий майдонда ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юбориши оқибатида портлаш содир бўлган. Террорчи сайёҳлар гуруҳи яқинида ўзини портлатиб юборган.

Майдонга зудлик билан бир нечта тез ёрдам, ўт ўчириш ва полиция машиналари етиб келган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар