Хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида бошланган хайрия югуриш мусобақаси Samarkand Half Marathon нинг бугунги куни якунланди. Энг яхши 10 нафар югурувчи (5 қиз ва 5 эркак) ўзларининг пул мукофотларини қўлга киритишди.
1-ўрин – 12 миллион сўм;
2-ўрин – 10 миллион сўм;
3-ўрин – 8 миллион сўм;
4-ўрин – 6 миллион сўм;
5-ўрин – 5 миллион сўм.

🏅эркаклар ўртасида:
1-ўрин. Андрей Петров - Тошкент вилояти;
2-ўрин. Шоҳруҳ Давлатов - Сурхондарё вилояти;
3-ўрин. Отабек Тошқувватов - Самарқанд вилояти;
4-ўрин. Владислав Мамедов - Тошкент шаҳри;
5-ўрин. Евгений Фадеев - Сурхондарё вилояти.

🏅Аёллар ўртасида:
1-ўрин. Ситора Ҳамидова - Сурхондарё вилояти;
2-ўрин. Марина Хмеленская - Жиззах вилояти;
3-ўрин. Екатерина Тунгускова - Фарғона вилояти;
4-ўрин. Ситора Қурбонова - Фарғона вилояти;
5-ўрин. Вироника Гришина - Сурхондарё вилояти.
Шунингдек, мусобақанинг 2 километр масофага белгиланган ҳаваскорлар ўртасидаги баҳси ҳам якунланди.

Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри “Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти” кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.






