АсосийSport

Енгилмас жаҳон чемпиони яна бир бор нокаутга эришди

'Енгилмас жаҳон чемпиони яна бир бор нокаутга эришди'ning rasmi

Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди. Жанглар жуда муросасиз ва қизиқарли кечди.

Кечанинг марказий жангида энг енгил вазн тоифасида WBА ва IBF камарлари соҳиби япониялик Наоя Иноуэ даъвогар Жейсон Малоунига қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган баҳсда Наоя рақибини олтинчи раундда нокдаун ҳолатига туширишга эришди. Еттинчи раундда эса нокаут қилиб, камарларини яна бир бор муносиб ҳимоя қилди.

Бу япониялик чемпионнинг фаолиятдаги ўн тўққизинчи баҳси бўлди. Маълум бўлишича у барча жангларида ғалабага эришган.

    Бошқа янгиликлар