АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 6та ҳудудида коронавирусдан касалланиш кўпайди

'Ўзбекистоннинг 6та ҳудудида коронавирусдан касалланиш кўпайди'ning rasmi

2020 йил 2 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 254 (+98) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг:  

-3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  

-12 нафари Андижон вилоятида,  

-5 нафари Самарқанд вилоятида,  

-11 нафари Сирдарё вилоятида,  

-5 нафари Сурхондарё вилоятида,  

-62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 64 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 217 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар