АсосийJamiyat

1 январдан веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури белгилаб берилди

'1 январдан веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури белгилаб берилди'ning rasmi

“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.  Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:

•  устав фонди;

•  давлат улуши;

•  ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;

•  ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;

•  иш ўринлари сони;

•  корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади.  

 Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:

- бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;  

-ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;  

-солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;  

-ташқи қарздорлик;

- маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

    Бошқа янгиликлар