Ижтимоий тармоқларда икки бошли илоннинг видеоси тарқалди.
xs.uz сайтининг маълум қилишича, аждармисол илон Хўжаобод туманидаги Райиш кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан топилган.
Воқеа гувоҳи Улуғбек Муҳаммаджоновнинг айтишича, у оддий сув илони бўлиб, узунлиги йигирма сантиметрлар атрофида. Илонни кўчада ўйнаб юрган болалар ушлаб олишган.
-- Қарасам, ҳали видеога олишяпти, ҳали бошини силашяпти. Бу аҳволда уни нобуд қилиб қўйишларидан қўрқиб уйимиз ёнидан оқиб ўтувчи Шахрихонсойга қўйиб юбордим, дейди Улуғбек Муҳаммаджонов.






