Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати тақдим этган видеолавҳада "Нексия" автомобили ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилганида, уни ёш бола бошқариб бораётганига гувоҳ бўласиз.
Инспекторнинг сўровларидан маълум бўлишича, бола 13 ёшда бўлиб, мактабнинг 7-синфида таҳсил олади. У қўшнисининг тоби қочиб қолганлиги учун машина бошқарашга мажбур бўлган. Унинг айтишича, машина ҳайдашга рухсатни маст отаси берган. Инспекторлар 13 ёшли болага бундай пайтларда отасига рад жавобини бериш кераклигини, ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб машина бошқариш қонунга зид эканлигини уқтиришди.
Аммо халқимизда "Қуш инида кўрганини қилади", деган нақл бор. Бундай ҳолатда ушбу нақл ҳаётда ўз тасдиғини топмаслигини истардик. Бетарбия ота бошқараётган оилаларда катта бўлаётган болалар, кўча-куйда олган насиҳатлар билан ҳам тартибли инсонлар бўлиб вояга етишишидан умидвормиз.






