АсосийJamiyat

Хулоса чиқарган қарздор отадан 10 млн.сўм алимент пуллари ундирилди, хулоса чиқармагани эса қамоққа олинди

'Хулоса чиқарган қарздор отадан 10 млн.сўм алимент пуллари ундирилди, хулоса чиқармагани эса қамоққа олинди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Шайҳонтохур туман бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг 26.08.2013 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ҳ.Хайтбоевдан ундирувчи С.Хайитбоева фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, ушбу ижро иши бўйича ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган. 

 Қарздор Ҳ.Хайтбоев томонидан алимент қарздорлиги вақтида тўланмагач, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган ва қарздор ота  ойлар давомида тўламай келган алиментдан қарздорлиги 8.539.222 сўмга етган. Берилган муддат ва огоҳлантиришларга қармай  қарздорликни бартараф этмагач, 27.10.2020 йил куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 4-бандига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, ушбу суднинг 01.11.2013 йилдаги ижро варақасига асосан, бошқа қарздор Н.Касимовдан ундирувчи Ш.Касимова фойдасига уч нафар фарзандлари таъминоти учун ½-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Касимовни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 4-бандига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлаш чоғида қарздор томонидан 2 йиллик тўланмаган 10.000.000 сўм алимент пуллари тўлаб берилиб, ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар