Олбай вилоятида 10 нафар одам ҳалок бўлган. Уларнинг орасида беш ёшли бола ҳам борлиги таъкидланмоқда. Бундан ташқари, Катандуанес провинциясида табиий офат натижасида яна олти киши ҳалок бўлган. Тайфун натижасида Гинобатан муниципалитетида 3 киши йўқолган.Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
Мамлакат Миллий кенгаши маълумотларига кўра, тайфун 372 мингдан ортиқ оила ёки 2 миллион кишига зарар етказган. Ҳукумат қарийб 390 минг кишини яшаш жойларидан эвакуация қилган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Таъкидланишича, қарийб 8,5 мингта уй электр таъминотидан маҳрум бўлган. Минтақадаги кўплаб йўллар яроқсиз ҳолга келиши натижасида фавқулодда хизматларнинг зарар кўрган ҳудудларга етиб бориши қийинлашган.